26.12.2025 Scientific and methodological journal of the Tashkent University of Economics and Pedagogy. Volume 2 Issue 3
Abstract. Қадимги Турк, Уйғур ва Қирғиз хоқонликлари даврида яратилган битигтошлар туркийлар тарихининг илк ёзма адабий ёдгорликлари сифатида муҳим аҳамият касб этади. Бу адабий манбалар матнига эътибор қаратилганда сиёсий ва ҳарбий жараёнлар, ғалабалар, тарихий шахсларнинг мардоноворлигига асосий урғу берилгандек кўринади. Лекин шундай ёдномалар ҳам борки, уларда қадимги туркийларда кечган этномаданий жараёнлар ҳақида қисқа бўлса-да тасвирлар кўзга ташланади. Шундай битиглардан бири ҳозирги Мўғулистон ҳудудан топилган Арханан битигидир. Унда илк ўрта асрларга хос анъана, маросим тасвирлари мавжуд. Қуйида ушбу қисқа матндаги лексик бирликлар хусусида баҳс юритамиз.
Keywords: Турк-руник ёзуви, Уйғур хоқонлиги, эпитафия, этнография, қадимги туркий тил.